Шаҳар мэри ва епископ исломофобларнинг масжид қурилишига тўсқинлик қилишига йўл қўймайди

Дания шаҳарларидан бирида масжид қурилиши исломофобларнинг норозилигига қарамай кейинги йилнинг бошларида ниҳоясига етади.
Масжид Копенгагендан 30 км ғарбда жойлашган Роскилли шаҳрида қад ростлайди. Унинг қурилиши 2016 йил февралда шаҳар мэри Жой Могенсен ва насроний епископ Петер-Фишер Мюллернинг қўллаб-қувватлаши билан бошланган эди.
1000 га яқин одамни сиғдира оладиган масжид худди Туркиядаги машҳур ибодатхона каби Аё София деб аталади, дея хабар беради «Анадолу» агентлиги.
Масжид васийлик кенгаши раҳбари Тункай Йилмазнинг сўзларига кўра, исломофоблар мусулмонлар ибодатхонасининг қурилишга узоқ вақт қаршилик қилиб, азон мавзусада жанжаллар кўтардилар.
Исломофоблар ҳаракати фаоллари ҳатто мэр Могенсеннинг уйига келиб овоз кучайтиргич орқали азонни баланд қилиб қўйдилар ва шаҳар бошлиғининг бунга муносабатини билмоқчи бўлдилар.
Лекин Роскилле мусулмонлари минорага чиқиб азон чақирмоқчи эмасдилар, чунки бу маҳаллий қонунларда тақиқланган. Шундай қилиб, исломофобларнинг қилиқлари масжидни муддатида якунлашга тўсиқ бўла олмайди, деди Йилмас.