Шаҳарликлар ислом ҳақида билиш учун полицияга келди

Шаҳарликлар ислом ҳақида билиш учун полицияга келди

Канадада Саскачеван ислом Ассоциацияси Ислом ҳақида билимлар куни доирасида маърифий тадбирни порлициянинг бош қароргоҳида ўтказди.

«ОАВ мусулмонлар ҳаётига салбий таъсир кўрсатяпти, – деди ташкилот вице-президенти, мусулмон шифокор Надир Садир. – Биз динимизнинг гўзаллигини намоён этишимиз керак. Ислом жамият билан ўзаро алоқалар борасида қадимий анъаналарга эга. Хусусан, камбағалларга ёрдам, жамоат ишлари билан шуғулланиш ва ҳокимият ишларида иштирок этиш борасида».
Мусулмонлар ташкилотининг вакили Ханан Сидатнинг сўзларига кўра, тадбирдан мақсад Исломга доир афсоналар ва нотўғри фикрларни йўқотиш эди, деб хабар беради The Star Phoenix.
Тадбир меҳмонларига Ислом ҳақида гапириб, намоз қандай ўқилишини кўрсатиб беришди, шунингдек, Ислом давлатларининг маданияти билан таништиришди, бенгалча, сомалича ва эронча таомлар билан уларни сийлашди.
Садирнинг сўзларига кўра, Ислом ҳақида билимлар кунини ташкил этиш ғоясини полициячиларнинг ўзлари мусулмонларга таклиф этди, улар бу билан исломофобияга қарши кураш самарали бўлади деб ҳисоблади.

back to top