Нима учун АҚШ ва Исроил ЮНЕСКО билан чап бўлиб қолди?

Нима учун АҚШ ва Исроил ЮНЕСКО билан чап бўлиб қолди?

ЮНЕСКОдан (БМТнинг илм, маданият ва таълим масалалари бўйича бошқармаси) чиқиш ташаббуси аслида Исроилга тегишли.

2011 йилдаёқ АҚШ Конгресси Фаластин давлат сифатида аъзо бўлган БМТнинг ҳар қандай ташкилотини молиялаштирмаслик ҳақида қонун қабул қилгани кўпчиликка маълум эмас. Айнан 2011 йили Фаластин давлат сифатида ЮНЕСКОга аъзо бўлган эди. Натижада 2011 йилдан бери АҚШнинг ташкилот олдидаги қарзи 550 миллион долларга етди ва у ЮНЕСКОда овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум бўлди.
Ташкилотнинг Фаластиндаги маданий ёдгороликларни асраш бўйича фаолияти АҚШнинг яна бир эътирозига сабаб бўлди. Фаластин ҳудудида турли даврларга оид кўплаб маданий ёдгаорликлар сақланиб қолган, масалан, қадимги юнон, қадимги Рим империялари, насроний, ислом, яҳудий маданий ёдгорликлари. Булар Исроилнинг Фаластин фақат яҳудийларга тегишли жой бўлган деган даъволарини йўққа чиқаради. Бундан ташқари, ЮНЕСКО мазкур ёдгороликларни сақлаб қолиш учун курашади, бу эса Исроил раҳбариятига ёқмайди ва тарихий ҳақиқатни ошкор этиб, исроиллик археологларнинг айбини очиб қўяди. Чунки Исроил давлат археологияси фақат яҳудий давлатининг бу ҳудудга тарихий ҳаққи борлигини исботловчи далилларни излашга ихтисослашган. Исроил археологлари Фаластинга бошқа халқлар ва цивилизацияларнинг алоқадорлиги ҳақидаги далилларни эътиборсиз қолдирадилар ёки йўқотиб юборадилар.
ЮНЕСКО шунингдек, Исроилнинг нафақат яҳудийларга, балки насроний ва мусулмонларга ҳам тааллуқли бўлган ёдгорликларни эгаллаб олишига қаршилик кўрсатади. 2015 йилнинг октябрида ЮНЕСКО Хеврондаги Бузрукворлар ғори ва Қуддус билан Байт-Лаҳм чегарасидаги Рахели мақбарасини Фаластиннинг бир қисми деб тан олди. Бундан ташқари, Исроил ЮНЕСКОнинг Фаластинни яҳудийлаштирилишига ҳамда бу ерда мусулмонлар ва насронийлар излари йўқотилишига қаршилик кўрсатишидан норози. Шу ўринда Исроил бир муваффақиятга эришди, яъни Қуддусни ЮНЕСКОнинг йўқолиб бораётган маданий ёдгорликлар рўйхатига киритмади.
Шу сабабли бу масалада Тел-Авив АҚШни қўллаб-қувватлаши тайин эди. Бош вазир Нетаньяху АҚШнинг қарорини «журъатли» деб баҳолади. Шунингдек, у ТИВга Исроилнинг ЮНЕСКОдан чиқиши учун ҳужжатлар тайёрлашни топширди.
2016 йилнпинг октябрида ЮНЕСКО фаластинликларнинг муқаддас Ал-Ақсо масжидига ҳақини тан оладиган резолюция чиқарди. Бу ерни Исроил Эҳром тоғи деб атайди, у ерда яҳудийлар эҳроми бўлган ва у қадимги римликлар томонидан Қуддус эгаллаб олинганда бузиб ташланган дейди.
ЮНЕСКОдан чиқиш АҚШ ва Исроилнинг маданий ёдгорликларни асраш бўйича жаҳон ҳамжамиятининг фикрларини эътиборга олмаслигини билдиради ва у Яқин Шарқнинг турли халқлар ва динларга тааллуқли тарихини бузиб кўрсатиш учун уларга эркинлик беради.

back to top