Техасдаги Черковда отишма юз берди

Техасдаги Черковда отишма юз берди

Техас штати Сазерленд-Спрингс шаҳарчасидаги баптистлар черковида ўқ отар қуролдан отишма бўлиб ўтди, деб ёзади The New York Times.

Нашрнинг хабарига кўра бу отишмани Девин Патрик Келли исмли собиқ харбий амалга оширган. Жиноятчи 5 ноябр Якшанба куни маҳаллий вақт билан 11.30 атрофида қора кийим ва бронежилетда Черковга бостириб кириб штурмовой винтовкадан ўқ уза бошлаган. 26 киши ҳалок бўлган ва ўнлаб кишилар жароҳатланган. Жиноятчи ўз машинасида ўлган ҳолда топилган. Хозирча ким томонидан ўлдирилгани ёки ўз жонига қасд қилгани очиқланмаган.
Бу ҳодисани полиция ҳам матбуот ҳам терорчилик акти дея баҳоламади. Жиноятчини бирор манба мусулмон экани ёки ИШИДга алоқадорлигини ёзмаганидан бу воқеани террорчилик дея баҳоланмаслигини тушуниб етса бўлади.

back to top