Дунё мусулмон уламолари бирлиги мажлиси бўлиб ўтди.

Дунё мусулмон уламолари бирлиги мажлиси бўлиб ўтди.

Дунё мусулмон уламолари бирлиги Туркия филиалининг мутаваллий ҳайъати 5 мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлисда Дунё мусулмон уламолари бирлигининг раҳбари Юсуф Қарзовий ва бош котиби Али Муҳйиддин Қорадоғий, Туркия филиалининг раҳбари шайх Абдулваҳҳоб II ва унинг ёрдамчиси профессор доктор Одам Эргул , Туркия мусулмонлар диний идораси «Диёнати» бош маслаҳатчиси доктор Мустафо Қоратош, Туркия бош вазири бош маслаҳатчиси доктор Умар Фарруҳ Қўрқмас бундан ташқари Туркия Аҳли сунна олимлар бирлиги ва Туркия уламолари бирлиги, Анадолу уламолар бирлиги ва бошқа уламолар жамиятларидан уламолар қатнашдилар.
Бу мажлисда уламолар Бугунги кунда яқин шарқда бўлаётган воқеалар, бу воқеаларда мусулмонлар уламоларнинг тутган ўрни ва бугунги кунимизда Туркиянинг мусулмонлар оламида тутган ўрни, ва уламоларнинг Туркияда бўлаётган муаммоларнинг ечимида ўрни , илм-маърифат таълим ривожланишида уламоларнинг ўрни мавзуларида маърузалар бўлиб ўтди.

back to top