Венгрия халқига Ислом ҳақида нотўғри фикрлардан халос бўлиш имкони берилди
Будапештнинг исломий жойлари бўйлаб саёҳат Венгрияда кенг ёйилган исломофоблик кайфиятидан халос бўлишнинг усули сифатида тобора оммалашяпти.
Будапештдаги Setamuhely номли сайёҳлик оператори Венгрия пойтахти бўйлаб ўнлаб турли саёҳатларни уюштиради. Улардан бири мусулмон жамоатига тааллуқли жойларга пиёда саёҳатдир, деб хабар беради Reuters.
«Мусулмонлар орамизда» деб номланган ушбу саёҳат энг оммавий саёҳатлигига аминман», – деди фирма раҳбари Анна Ленард.
«Кўпчилик умрида бирон марта тирик мусулмонни кўрмаган, бу эса ОАВ тарқатаётган хабарлар билан қўшилиб кундалик ҳаётда катта асабий таранглик ва стрессларни келтириб чиқаради. Ўйлайманки, инсонлар айна шу сабабли бу ерга келишяпти».
Ленарднинг сўзларига кўра, 4 соатлик пиёда саёҳатнинг деярли барча иштирокчилари – олий маълумотли инсонлар, уларнинг учдан икки қисми аёллардир.
Ижтимоий тадқиқотлар натижаларига кўра, Венгрияда ҳозир 60 фоиз аҳоли мусулмон жамоатининг аксар қисмини ташкил этувчи муҳожирлар ҳақида ёмон фикрда, шу сабабли Исломни англатиш масаласи жуда муҳим.



