Саудия ҳукумати ҳибсга олинганларни нима қилиши ҳақида қарор қилди

Саудия ҳукумати ҳибсга олинганларни нима қилиши ҳақида қарор қилди

Саудия Арабистонида ҳибсга олинганлардан 800 млрд доллар мусодара қилинадиган бўлди, дея хабар қилмоқда islamnews, Wall Street Journal манбаларига таяниб.

Саудия Арабистони расмийлари коррупцияда айбланган шаҳзода ва вазирлардан жами 800 миллиард долларга тенг активларни мусодара қилишни кўзламоқда.
Бундан ташқари коррупцияда гумон қилиниб бир неча йирик саудиялик ишбилармонлар ҳам қўлга олингани айтилмоқда. Ҳибсга олинганларнинг сони 60 кишидан ошиб кетган.
Манбага кўра, маблағларнинг асосий қисми хорижда экани уларнинг қайтарилиши ва давлат ихтиёрига ўтказилишида анчагина қийинчилик туғдирар экан.

back to top