Исроил Фаластин билан ярашмоқчи эмас

Исроил Фаластин билан ярашмоқчи эмас

АҚШнинг собиқ давлат котиби Жон Керри: Фаластинликлар ўзларининг зўравонликдан воз кечганларини намойиш қилиш учун улкан ишларни амалга оширди.

Исроил ҳукумати Фаластин билан ярашишни истамаяпти деб фикр билдирди.
“Исроил ҳукумати айни фурсатда Фаластин раҳбарияти билан ярашишни истамаяпти. Исроил ҳукумати таркибидаги аксарият сиёсатчилар очиқдан-очиқ Фаластин давлатининг барпо этиш лойиҳасини ҳеч қачон қўлламаслигини билдирди”, - деди Керри Дубайда ўтган конференцияда.
Унга кўра, “Фаластинликлар ўзларининг зўравонликдан воз кечганларини намойиш қилиш учун улкан ишларни амалга оширди”.
Фаластин ва Исроил 2013 йилда уч йиллик танаффусдан сўнг тинчлик музокараларини қайта бошлаганди. Бироқ 2014 йилда Исроил давлатининг 1967 йил чегараларига қайтиш ҳамда арабларга тегишли ҳудудларда яҳудийларнинг янги шаҳарчалар қурилишини тўхтатиш тўғрисидаги талабини рад этгани боис ўртадаги мулоқот яна тўхтаб қолди.

back to top