Араканлик кочкинлар Бангладешга ўтиш учун сол қуришди
Армия ва мутаассиб бутпарастлар Мянмадаги мусулмонларни ўлдириш ва уларга тегишли бўлган уй жойларни ёқиб юборишни давом эттиришмокда.
Бангладеш ОАВ ига кўра, Мянманинг Аракан вилоятидан қочқинлар гуруҳи бамбук ва пластик идишлардан ясалган кўлбола солда Наф дарёсини кезиб, Бангладешга ўтиб олишди. Натижада 13 нафар эркак, 17 нафар аёл ва 22 нафар ёш болалар Кукс Бозор шаҳрида жойлашган қочқинлар лагерига етиб олишга муваффақ бўлишди.
Нурул Кабир исмли қочқиннинг сўзларига кўра, солни қуришга тўрт кун кетган. Уни айтишича, армия ва мутаассиб бутпарастлар Мянмадаги мусулмонларни ўлдириш ва уларга тегишли бўлган уй жойларни ёқиб юборишни давом эттиришмоқда.
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда араканлик мусулмонларнинг ёнаётган уйлари акс этган видео кенг тарқалмокда. Видео муаллифига кўра, вокеалар Бутидаун туманидаги Софран қишлоғида содир бўлган.



