Марказий телевидениеда мусулмонлар ҳақида "Реалити-шоу" кўрсатилмокда.
Мусулмон ҳамжамияти турмуши ва ҳаёт тарзи билан танишиш хамда Ислом ҳақидаги саволларга жавоб олиш учун Австралия телевидениясида «Ёнимиздаги масжид» номли янги телевизион лойиҳа намойиш этилмоқда.
СБС каналида намойиш этилган биринчи кўрсатувда Квинсленд Ислом аёллар ташкилоти раҳбари Жалила Абдуссалом хоним ўзи билан Сидней шахрида содир бўлган қизиқ бир воқеа ҳақида сўзлаб берди. У иш сафари давомида исломга қарши бўлган машҳур сиёсатчи Полин Хансон билан кўришиш ҳамда бирга расмга тушишга муваффақ бўлди. Жалила хоним сўзларига кўра, мусулмонлар Хансоннинг уларга карата айтган «келган жойларингга кетларинг» деган гапларидан хафа эмас. Исломга нисбатан хусумати бор сиёсатчи аёл хақида «Биз кенг фикрлаймиз. Хаттоки биз уни яхши кўрамиз», дейди мусулмон фаоли.
Телелойиҳа тасвирга олиниш жараёнида, илк бор камераси бор одамларга масжид худудига киришга рухсат берилди. Масжид имоми Узайр ўз ёрдамчиси Али билан телетомошабинларга мусулмон ҳамжамиятининг ички дунёсини очиб кўрсатишга харакат килишди.



