Юнонистон мустақил Фаластин давлатини кўллаб-кувватлайди
Европа-араб иккинчи саммитида нутк сўзлаган Юнонистон бош вазири Алексис Ципрас «икки халқ учун икки мамлакат» тамойили асосида фаластин-исроил низосига барҳам берилишини Юнонистон қўллаб-қувватлашини айтди.
Унинг сўзларига кўра, Евроиттифок фаластин-исроил музокаралари бошланиши тарафдори бўлиши керак. Евроиттифок тарихдан сабоқ олиб, Яқин Шарқ минтақаси муаммоларини ечишда жидду жаҳд қилмоқлиги зарур, деб такидлади жаноб Ципрас. Бош вазирнинг айтишича, унинг мамлакати 1967 йилдаги чегаралари миқёсида, пойтахти Шаркий Қуддусда жойлашган мустақил Фаластин давлатини қўллаб-қувватлайди.



