Ислом динини қабул қилган муслимага оид воқеа кутилмаган тус олди
Мактабдаги севгилисига турмушга чиққан, бутпараст оиласига мансуб Ислом динини қабул қилган янги муслиманинг Хиндистон маҳкамасидаги иши муваффақиятли ечим топди.
Пайял Сигхви ва Фаиз Моди мактаб давридан бери ўн йиллар давомида бир-бирига мехр қўйишган. Бутпараст қиз ва мусулмон йигит яқинлари ва қариндошларидан муҳаббатларини сир тутиб келишган. Аммо бир куни қизнинг йигит билан телефонда гаплашаётганини уйдагилари пайқаб қолишади. Пайялнинг отаси йигитга тарсаки тушириб, ёшларнинг муносабатларига чек қўйдим, деб ўйлайди. Бироқ, мактабни тамомлаши билан қиз ва йигит турмуш қуришга аҳд қиладилар.
Бундан олдинрок, Пайял ўз ташаббуси билан Ислом динини қабул қилиб, исмини Орифага ўзгартирганди. Қизнинг бу иши қариндошларини ғазаблантиради. Улар икки ёшнинг никоҳи ҳамда бутпараст қизнинг Ислом динини қабул қилганлиги бекор қилинишини талаб қилиб, маҳкамага мурожаат этадилар. Маҳкаманинг хайратлантирувчи қарори шу бўлдики, Ислом динини қабул қилган қизни қайта тарбиялаш учун давлат ахлоқ тузатиш муассасига юборилди. Аммо ҳафтада маҳкама қизнинг Ислом динини қабул қилишини ҳамда ёшларнинг никоҳи қонуний эканлигини тан олди.
Маҳаллий ҳуқуқ тартибот ташкилотлари бу холатга қуйидагича изоҳ беришди: “Ақл-ҳуши жойида бўлган, балоғат ёшига етган ҳар бир Ҳиндистон фуқароси имом ёки бошқа мусулмон олдида шаҳодат калимасини айтиб, Ислом динини қабул қилиш ҳуқуқига эга”.



