Яқин Шарқдаги вазият кескинлашмоқда
Тўрт араб давлатлари Баҳрайн, Қувайт, БАА ва Саудия Арабистони ўз фуқароларидан Ливан ҳудудини дархол тарк этишларини талаб қилишди.
Воқеалардан хабар топган Франция президенти Макрон зудлик билан Риёзга йўл олди. Ливан бош вазири Ҳаририй Саудия Арабистонида бўла туриб расман истеъфога чиққанини маълум килганидан кейин воқеалар кескин тус ола бошлади. У ўз қароририни изоҳлар экан Эрон ва “Ҳизбуллоҳ” томонидан унинг жонига суиқасд уюштиралаётгани тўғрисида гапирди. Шундайми йўқми бу энди муҳим эмас. Ушбу холат Яман президенти Мансур Ҳодий билан олдинроқ содир бўлган холатга жуда ўхшаб кетади. Мансур Ҳодий расман давлат раҳбари бўлмасада, бир йил давомида қочқинликда Саудия Арабистони ҳудудидан Яман ҳукуматини бошқариб турган. Мансур Ҳодий Саудия ҳарбийлари кўмагида шимоллик хусийлар собик президент Солиҳ билан бирлашиб жанубий пойтахт Аденни қўлга киритмоқчи бўлиб турганларида Яманга қайтиб келди. Яман ҳудудидан Риёз аэропортига қарата ракета отилишида эса Эрон айбланмокда, чунки у Яманни қурол аслаҳа билан таъминламоқда. Бунга жавобан Яманга нисбатан озиқ овқат қамали харакатлари амалга ощирилмоқда. БМТ мулозимлари бундай сиёсат миллионлаб яманликларни оч қолиши ва ўлимига олиб келиши мумкинлиги ҳақида бонг урмоқдалар. Афтидан, нишон Яман эмас, балки Эрондир. Шу сабабли ҳам низо кескинлашмоқда. Эроннинг Суриядаги эришган айрим ҳарбий муваффақиятлари Араб қиролликлари айниқса Саудия Арабистонига қарши деб қабул қилинмоқда. Очиғини айтганда, минтақада тўла қонли уруш бошланиши муқаррар бўлиб қолмоқда. Саудия Арабистон армиясининг ютуқлари катта таассурот қолдирмасада, Эрон Сурия ва Ироқдаги урушларда анча куч йуқотган. Эҳтимолий жанг майдонлари сифатида Сурия ва Ливан кўрилмоқда. Саудия Арабистон тарафида Араб давлатлари лигаси, Исроил ва АҚШ бошчилишидаги НАТО қўшинлари ҳарбий жангларда қатнашишлари мумкин. Эронни эса Россия ва қайсидир маънода Хитой қўллаши мумкин. Туркия эса оросатда қолган кўринади. Хархолда охирги вазиятлардан келиб чиқиб шундай фикрга келиш мумкин. Уруш ҳақида гапириш хозирча эрта. Томонлар бир бирларига мақсадларини билдириб қўймоқдалар. Аммо Саудия Арабистон валиаҳд шахзодаси Мухаммад ибн Салмон жанговар кайфиятда. Шуни ҳисобга олиб Франция президенти Макрон қирол билан эмас, айнан у билан суҳбатлашгани келди.



