Туркияда шаръий никоҳлар расмий рўйхатга олина бошлади
Туркияда имомлар ўқиган шаръий никоҳ биринчи бор расмий рўйхатга олинди.
Авваллари Туркияда фақат махсус давлат муассасасида рўйхатга олинган никоҳларгина расмий ҳисобланар эди. Янги чиққан қонунга мувофиқ, муфтият томонидан қайд этилган шаръий никоҳлар ҳам расмий деб тан олинадиган бўлди. Диёрбакир вилоятининг Бисмин тумани муфтийси Аҳмад Турмуш биринчи никоҳни расмий рўйхатдан ўтказди.
Биринчи расмий никоҳ гувоҳномалари беш юз кишининг гувоҳлигида ўттиз ёшли келин-куёвга топширилди.



