«Саудия ва Амирликлар ҳудуддаги инқирозни тўхтатишни исташмаяпти»

«Саудия ва Амирликлар ҳудуддаги инқирозни тўхтатишни исташмаяпти»

Қатар амирининг айтишича, унинг мамлакатини ер усти, денгиз ва ҳаво тарафдан чеклаб қўйган қўшни давлатлар ҳудуддаги инқирозга барҳам беришни умуман исташмайди.

Қатар Шўроси сессиясида сўзга чиққан шайх Тамим ибн Ҳамад Ал-Таний Саудия Арабистони, БАА, Баҳрайн ва Миср музокаралардан бош тортаётгани ва вазиятни ҳал этишни истамаётганини арз қилди, деб хабар беради AlJazeera.
Мамлакатга чекловларни жорий қилганлар Қатар билан муносабатларни 5 июнь куни тўхтатдилар ва уни «терроризмни қўллаш» ҳамда Эрон билан ҳаддан ортиқ яқинлашишда айбладилар. Қатар терроризмни қўллаш айбини қатъий рад этиб келмоқда.
«Мен сизлар билан очиқ гаплашяпман. Биз суверенитетни ва умумий мақсадларни ўзаро ҳурмат қилишга асосланган музокаралар орқали тинчлик келишувларига тайёрмиз деганимда айнан шу тайёрликни назарда тутаман, бошқа нарсани эмас. Бошқа томондан эса, ушбу мамлакатлар муаммога ечим топишни умуман истамаётганлари кўриниб турибди», – деди амир.
Шунингдек, шайх Тамим «Қатарнинг терроризмга қарши кураши ҳужжатлаштирилгани ва ҳаммага маълумлиги»ни ҳам эслатиб ўтди.

back to top