Малта Ислом молиясининг янги марказига айланиши мумкин

Малта Ислом молиясининг янги марказига айланиши мумкин

Европадаги кичкина орол – Малта сўнгги пайтларда кутилмаган томонларини намоён этмоқда – у ўзини Ислом банк тизими ва молияси учун истиқболи порлоқ марказ сифатида тақдим этмоқда.

Малта ўзининг содда ва юмшоқ назорат тизимига эга молиявий секторини қўллаш орқали инвесторлар ва капитални жалб қилишдан манфаатдор.
Малта ҳудудий жиҳатдан Шимолий Африкадаги мусулмон давлатларга яқин жойлашгани ушбу орол-давлатнинг Ислом молия маркази сифатида жозибасини ошириши мумкин, деб ёзади Gulf Times.
Малта фонд биржасида исломий фонд индекси ишга туширилган, шунингдек, мамлакат араб давлатларидан исломий облигациялар листингини қўлга киритишга умид қиляпти.
«Малтанинг майда исломий листингларга қизиқиши бор, бунинг учун бозор ҳам тайёр», – таъкидлади Малтадаги брокерлик ширкати директори Патрик О’Брайен.

back to top