Мусулмон мамлакатлардан бирининг пойтахти иммиграция учун энг яхши шаҳар деб топилди

Мусулмон мамлакатлардан бирининг пойтахти иммиграция учун энг яхши шаҳар деб топилди

InterNations халқаро миграция масалалари ташкилоти таҳлилчилари дунёнинг иммиграция учун энг яхши шаҳарлар рўйхатини туздилар.

Рейтингда биринчи ўринни Баҳрайн пойтахти Манама эгаллаб турибди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу ерда муҳожирларнинг ўзларига иш ва тураржой топишлари жуда осон. Иккинчи ўринда эса мансаб пиллапояларидан юқорилаш имкониятлари юқори бўлган Чехия пойтахти Прага турибди, учинчи ўринда – испан пойтахти Мадрид. Шунингдек, Малайзиянинг Куала-Лумпур ва Голландининг Амстердам шаҳарлари ҳам биринчи бешталикдан жой олган. Иммиграция учун энг муваффақиятсиз шаҳарлар қаторидан эса Нигериянинг Лагос, Саудиянинг Ар-Риёд ва Жидда, Франциянинг Париж ва Ирландиянинг Дублин шаҳарлари ўрин олган. Таъкидлаш жоиз, рейтингни тузишда мутахассислар жаҳоннинг энг машҳур 51 давлатида истиқомат қилаётган минглаб муҳожирлар ўртасида ўтказилган сўровнома натижаларига таяндилар.

back to top