ОАВ Саудия ва Исроил ўртасидаги тинчлик учун нима кераклигини ёзмоқда
Ливан ОАВлари Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Одил Ал-Жубайрнинг гўёки валиаҳд шаҳзода Муҳаммад ибн Салмонга йўллаган яширин мактубини эълон қилди.
Айтилишича, ҳатто санаси ҳам кўрсатилмаган ушбу ҳужжат Саудия Арабистони ва Исроил ўрасида алоқаларни йўлга қўйиш масаласига бағишланган бўлиб, моҳиятан Эронга қарши қаратилган. Демак, Саудия ташқи ишлар вазири гўёки ёзадики, Ар-Риёд Исроил билан яқинлашишга рози, фақат АҚШ «ҳудуддаги вазиятни беқарорлаштириш учун қўлидан келганини қилаётган» Эронга қарши чиқиши керак. Шунингдек, муносабатларни йўлга қўйиш учун Исроилнинг ядро қуролига нисбатан монополиясига чек қўйиш, Қуддусни халқаро назорат остига топшириш ҳамда фаластинлик қочқинларга ўзлари яшаётган ҳудуд фуқаролигини бериш каби шартлар ҳам қўйилган. Эронга қарши жазо чораларини эса кучайтириш талаб қилинган.



