Дўст ташвишда билинади: масжиддаги воқеа ким мусулмонларга дўст эканини кўрсатди

Дўст ташвишда билинади: масжиддаги воқеа ким мусулмонларга дўст эканини кўрсатди

Шаҳар мансабдорлари, яҳудийлик дини етакчилари ва маҳаллий аҳоли ўтган дам олиш куни вандаллар томонидан таҳқирланган Бруклиндаги масжидни қўллаб чиқдилар.

Полициянинг маълумотларига кўра, шанба куни кечқурун Бруклиндаги Байт ул-Мақдис масжиди кузатув камералари бир эркакнинг қонунбузарлигини муҳрлаган. Нотаниш кимса кузатув камераларидан бирини болға билан уриб парчалаган, бино ичига кирган ва 4 та ойнани синдирган. Бу иш юзасидан жиноий иш қўзғатилди, ташқи кўриниши осиёлик бўлган эркак эса қидирувга берилган. Кеча масжидда матбуот анжумани бўлиб ўтди, унга маҳаллий ҳокимият ва яҳудийлик дини вакиллари келишди, деб хабар беради IslamNews сайти Brooklyn Reporter тарқатган маълумотларга таяниб.
«Бизнинг руҳимизни ҳеч қандай болға синдира олмайди, – деди туман бошлиғи Эрик Адам. – Синдирилган ойна шунчаки моддий нарса, холос. Инсон руҳи эса нафратнинг исталган кўринишига дош бера олади ва барча динларни бирлаштира олади. Биз, ушбу туманда яшовчи турли миллат ва дин вакиллари масжид томондамиз»

Мусулмон фаоли Наим Жавод полициянинг тезкор хатти-ҳаракатларини юқори баҳолади ва жиноятчининг тез орада қўлга олинишига умид билдирди.

back to top