Голландиялик раввин мусулмонларни ҳимоя қилди

Голландиялик раввин мусулмонларни ҳимоя қилди

Голландиялик машҳур раввин радикалларнинг қурилаётган масжидга ҳужумини қоралаб, мамлакатдаги мусулмон озчиликни ҳимоя қилиб чиқди.

Роди ван де Камп исмли раввин «Европалик ватанпарварлар Ғарбнинг исломийлашишига қарши» (PEGIDA) номли аксилислом гуруҳига Энсхаде шаҳридаги воқеа сабаб очиқ хат билан чиқди, деб хабар беради  IslamNews сайти Daily Sabah нашрига таяниб. Ўтган ҳафта руҳонийлар либосини кийиб олган номаълум шахслар қурилажак масжид майдонига чўчқа қонини сепиб кетишди. Мусулмонларга ҳамжиҳатлигини изҳор қилган Ван де Кампнинг сўзларига кўра, у жиноятчиларнинг хатти-ҳаракатидан қаттиқ ғазабда ва ўнг радикаллардан фарқли равишда шаҳарда масжид очилишини сабрсизлик билан кутмоқда. Бўлажак масжиднинг таҳқирланишини Энсхеде шаҳри мэри Онно ван Вельдхуйзен ҳам қоралади.

back to top