Туркия Идлибда мактаб қуради
Туркия диёнат вақфи Идлибнинг Атма ҳудудида чодирларда таълим олаётган ўқувчилар учун 8 синфлик замон талабларига жавоб берадиган мактаб қуриб беришини маълум қилди.
Атма ҳудудида 1 синфдан 4 синфгача бўлган 400 суриялик ўқувчилар чодирларда таълим олаётгани ҳақида хабар берилган эди.
Ўқувчилар ҳаво совугани сари, оғир шароитларда қийналган ҳолатда таълим олаётганлигини айтиб, 3 ой ичида улар учун 800 м2 майдонга мактаб биноси, боғча ва уларнинг овқатланиши учун ошхона ҳам қуриб топширишлиги хабари берилди.



