Фаластин Исроил билан музокараларда Россиядан воситачилик қилишни сўради

Фаластин Исроил билан музокараларда Россиядан воситачилик қилишни сўради

Исроил билан тинчлик жараёнларида Россия асосий ролни ўйнаши керак. Бу ҳақида Фаластин Мухторияти фуқаролик ишлари бўйича вазири Ҳусайн Аш-Шайх ТАССга берган интервьюсида айтди.

«Трамп маъмурияти томонидан қилинаётган ҳаракатларни кўриб турибмиз. Аммо биз ҳали унинг ўзи муаммони қай даражада ва қай тарзда кўришидан бехабармиз. Умид қиламизки, айнан Россия исроилликлар ва фаластинликлар билан музокараларда ўз ролини оширади. Биз Россия позициясининг шаффофлигига ишонамиз, у ишончли ҳамкор ва воситачидир», – деди вазир. Россия ва Фаластин муносабатларини ҳам Ҳусайн Аш-Шайх «тарихан дўстона, илиқ ва ўзаро ҳурмат асосига қурилган», деди. «Фаластинликлар Исроил билан муаммоларни бартараф этишда ҳамиша Россиянинг воситачилигини исташган», – дея сўзларини якунлади вазир.

back to top