New York Times: Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси «ўзини ғалати тутяпти»
АҚШ расмийлари шаҳзоданинг сиёсий қадамлари Яқин Шарқда беқарорлик келтириб чиқаради деб ҳисобламоқдалар.
Шу муносабат билан АҚШ расмийлари ўз хавотирларини баён этдилар. Бу «АҚШ манфаатларига зарар етказиши мумкин» дедилар улар. Бу ҳақида New York Times маълум қилди.
Ҳукумат ҳамда Пентагон ва Марказий разведка бошқармасидаги мансабдор шахслар валиаҳд шаҳзода Муҳаммад ибн Салмон «ўз хатти-ҳаракатларининг оқибатини ўйламай, ақлсизларча иш қиляпти» деб ҳисоблаяпти.
АҚШ ҳукумати шаҳзода бу ишлари билан ҳудуддаги аҳволни беқарорлаштириб қўйишидан қўрқяпти. Хавотирлар шу даражага етдики, айрим инвесторлар Саудияни тарк этишни бошладилар.
Оқ уйнинг Яқин Шарқ бўйича собиқ координатори Филипп Гордоннинг фикрига кўра, 32 ёшли шаҳзоданинг сиёсати «у ўтказмоқчи бўлган ислоҳотлар истиқболларини йўққа чиқариши мумкин».



