АҚШда мусулмонларнинг замонавий илм ва тиббиётга қўшган ҳиссаси ҳақида ҳикоя қилинади

АҚШда мусулмонларнинг замонавий илм ва тиббиётга қўшган ҳиссаси ҳақида ҳикоя қилинади

Детройт «1001 ихтиро» номли кўргазма бўлиб ўтадиган тўртинчи шаҳардир. Унинг доирасида Мичигандаги мусулмонларнинг фаолияти тақдимоти бўлиб ўтади.

«1001 ихтиро: инновациялар олтин асридан ҳикоялар» номли кўргазма доирасида Мичигандаги илмий марказда мусулмонларнинг штат илм-фани ва тиббиётига қўшган ҳиссаси мавзусида тақдимот бўлиб ўтади, деб хабар беради Associated Press.
«Мусулмон цивилизациясининг олтин асрида турли маданият, дин ва элат вакиллари умумий хайрли мақсад йўлида ҳаракат қиладилар. Бу кўргазма жамиятимизнинг хилма-хиллигини кўрсатади, унинг ҳамжиҳатлигини яхшилайди, мавзуга қизиқишни орттиради ва Детройтни янада жонлантиришга ёрдам беради», – деди кўргазма ташкилотчиларидан бири доктор Дима Ал-Камол.
Тадқиқотлардан маълум бўлишича, мусулмонлар Мичиган штати аҳолисининг камида 3 фоизини ташкил этгани ҳолда, бу ерда лицензия билан фаолият юритаётган шифокорларнинг 15 фоизи мусулмонлардир.
Тақдимотда янги жарроҳлик усулларини қўллаган ҳамда болалар, аёллар ва қочқинларга бепул хизмат кўрсатувчи нотижорат ташкилотларини бошқарган шифокорлар ҳақида ҳикоя қилинади.
Таъкидлаб ўтамиз, кўргазма Нью-Йорк, Вашингтон ва Калифорнияда бўлиб ўтган эди. Октябрь ойидан бошлаб у Детройтда очилди.

back to top