БМТ Эрондан Суриядаги қўшинларини олиб чиқиб кетишни талаб қилмоқда

БМТ Эрондан Суриядаги қўшинларини олиб чиқиб кетишни талаб қилмоқда

БМТ Бош ассамблеяси Суриядаги инсон ҳуқуқлари бузилишига доир резолюцияни қабул қилди, шунингдек, у эронлик аскарларни Сурияни тарк этишга чақирмоқда.

Ҳужжат муаллифлари 2011 йилги инқилобдан бери Сурия тинч аҳолисининг ҳуқуқлари мунтазам равишда бузилиб ва суистеъмол қилиниб келинаётганини қораладилар. БМТ ҳукуматни ноқонуний хатти-ҳаракатлар учун масъулиятни ўз зиммасига олишга чақирди.
Биринчи навбатда, резолюция муаллифларининг сўзларига кўра, бу «Ислом инқилоби ҳимоячилари корпуси», яъни Эроннинг элитар ҳарбий бўлинмаси ҳамда «Ҳизбуллоҳ»га тегишли.
Айни пайтда Бош Ассамблеянинг учинчи қўмитаси Эронни миллий ва диний озчилик вакилларига нисбатан қатллар ҳамда қатағонлар сонини орттириб бораётганликда айблади.

back to top