Саудия Арабистонидаги инқироз Лондонда муҳокама қилинади

Саудия Арабистонидаги инқироз Лондонда муҳокама қилинади

18 ноябрь куни Лондонда Саудия Арабистонидаги сиёсий ўзгаришларга ва коррупцияга қарши қонундан сўнг мамлакатда ортиб бораётган тарангликка бағишланган анжуман бўлиб ўтади, деб хабар беради Al Jazeera.

Анжуман ташкилотчиси Middle East Monitor нодавлат ташкилотидир. Тадбирда сиёсатчилар, олимлар ва журналистлар иштирок этиши режалаштирилмоқда.
Муҳим маърузачилар сифатида демократлар партияси етакчиси Пэдди Эшдаун ва Буюк Британиянинг собиқ ташқи ишлар вазири Жэк Стро сўзга чиқиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистонидаги инқироз ҳақида Ғарб мамлакатлари бонг урмоқдалар ва валиаҳд шаҳзоданинг ўйламай қўйган қадамлари ёмон оқибатларга олиб келишидан хавотирга берилмоқдалар.
Саудия Арабистонининг амалдаги ҳукмдори тахтга ворислик ҳақидаги қонунни ўзгартирди ва кейинги подшоҳ сифатида ўз ўғли Муҳаммад ибн Салмонни тайинлади. 32 ёшли валиаҳд шаҳзода эса либераллаштириш ҳамда консерватизмдан узқлашиш учун ислоҳотлар кампаниясини бошлаб юборди, шунингдек, мамлакатнинг нефтга қарамлигини камайтиришни кўзлаган Saudi Vision 2030 дастурини кенг жорий этишга киришиб кетди.
Ҳукуматнинг сўнгги қадами коррупцияга қарши сиёсат бўлиб, у туфайли ҳукмрон сулоланинг ўнлаб аъзолари ҳибсга олинди, уларнинг банклардаги ҳисоб рақамлари музлатиб қўйилди.

back to top