Саудия Арабистони қироли тахтдан воз кечмоқдами?
Қирол оиласидаги манбасига таянган холда Буюк Британияда чоп этиладиган Daily Mail нашриётининг хабарига кўра, Саудия Арабистонининг 81 ёшли қироли Салмон ибн Абдулазиз келаётган хафтада истеъфога чиқиб тахтни ўғли Муҳаммад ибн Салмонга топширишни ва валиаҳд шахзодани қирол деб эълон қилишни режалаштирмоқда.
Кекса ёшли қирол барча давлат ишларини бир четга суриб фақат фахрий унвонларини сақлаб қолади.
Қиролликдаги бутун бошқарув 32 ёшли Муҳаммад ибн Салмонга ўтади. У шу йил ноябр ойида мамлакат бўйлаб кенг миқёсли аксил коррупция амалиётлари амалга оширишни бошлаган.
Нашриётнинг суҳбатдоши айтишича, Муҳаммад ибн Салмон бутун диққат эътиборини Саудия Арабистонининг асосий рақиби Эронга қаратмоқчи.
Ҳарбий низо чиқиши мустасно эмас. Олдинги хафтада қирол Салмон тахтни ўғлига топшириш ниятида эканлиги ҳақида миш мишлар бошка ОАВ лар ҳам тарқатишганди. Бироқ Саудиялик юқори мартабали мулозим Bloomberg News га исми ошкор этилмаслик шарти билан шуни маълум қилдики, қиролнинг тахтдан воз кечиши ҳақида хабарлар мутлақо асоссиздир. Унинг айтишича, қирол Салмоннинг руҳий ва жисмоний холати аъло даражада ва тахтни топшириш ақлга сиғмас иш экан.



