Фаластин АҚШ билан алоқаларни узаман деб тахдид килди
Фаластинни озод этиш ташкилоти (ФОТ) бош котиби АҚШ томонидан айтилган ташкилотнинг Вашингтондаги ваколатхонаси ёпилиши ҳақидаги пўписани шарҳлади.
Фаластин ҳукумати агар АҚШ ташкилотнинг Вашингтондаги ваколатхонасини ёпадиган бўлса, у билан алоқаларни узиши ҳақида айтди.
ФОШ бош котиби Соиб Урайқат махсус видеомурожаат тарқатиб, унда Америка ҳукуматининг агар ташкилот Исроил билан тинчлик музокараларида иштирок этмаса, ваколатхонаси ёпиб юборилиши мумкинлиги ҳақидаги пўписаларини шарҳлади.
«Агар АҚШ Вашингтондаги ваколатхонанинг амал қилиш муддатини чўзишга рухсат бермаса, Фаластин мухторияти у билан барча алоқаларни узади», – деди Урайқат.
Урайқат АҚШ давлат департаменти ФОШнинг Вашингтондаги ваколатхонасини ёпиб юборишга аввароқ ҳам таҳдид қилгани, бунга ташкилотнинг Исроил устидан даъво аризаси билан чиқишга урингани сабаб бўлганини эслатди.



