Бангладеш ва Мянма роҳинжа қочқинларини қайтариш бўйича музокаралар бошлади
Бангладеш ва Мянма ҳукумати роҳинжа қочқинларни ватанига қайтариш бўйича музокаралар бошлади.
Бу ҳақида Бангладеш ташқи ишлар вазири Абул Ҳасан Маҳмуд Али маълум қилди.
«Бангладеш ва Мянма роҳинжа қочқинларини Мянмага қайтариш масаласи бўйича музокаралар олиб бормоқда. Қочқинларни қайтариш масалсида ҳамкорликдаги ишчи гуруҳ тузиш режалаштирилмоқда. Ҳар икки томон бу борада бир-бирларини тушунди, ўзаро келишувга эришиш учун бир нечта нуқталар қолди, холос», – деди вазир.
Таъкидланишича, якшанба куни вазир ёрдамчиси «Осиё – Европа» Форуми доирасида ташқи ишлар вазирлари учрашувида иштирок этиш учун Мянмага йўл олди. Форумнинг ўзи 20–21 ноябрь кунларига мўлжалланган. Вазир роҳинжалар борасида келишувга эришиш учун Мянмада бир неча кун ушланиб қолишини маълум қилди.



