Мусулмонлар мутаассиб буддистлар ҳужумидан зўрға қутилиб қолишди
Шри-Ланкада полиция мусулмон озчиликка ҳужум қилгани учун 19 нафар мутаассиб буддистни ҳибсга олди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган «мусулмонлар буддавийлик эҳромини таҳқирламоқчилар» деган ёлғон хабар туфайли мамлакатнинг жанубидаги Гинтхота шаҳрида зўравонлик ҳолатлари юзага келди. Бунда камида 4 киши жароҳат олди. Маълумки, Шри-Ланка аҳолисининг 9 фоизигина мусулмонлардан иборат. Мутассиб буддистлар эса биргина ҳужум пайти мусулмонларга тегишли 10 та автомашинани яксон қилдилар ва 62 та уйга зарар етказдилар. Ҳужумларни бартараф этиш учун махсус хизмат ходимларининг аралашуви талаб қилинди, шунингдек, шаҳарда комендантлик соати жорий этилди, деб ёзади IslamNews сайти The Sydney Morning Herald нашрига таяниб.
Таъкидлаш жоиз, сўнгги йилларда Шри-Ланкада буддистларнинг мусулмон озчиликка ҳужжумлари сони қўрқинчли даражада ортган, бунда мусулмонларнинг иқтисодий аҳволи жиддий зарар кўрмоқда, чунки уларнинг дўконлари, ҳалол маҳсулот сотадиган савдо нуқталари йўқ қилинмоқда.



