Олимлар ҳаромдан воз кечиш заруратини чиройли тушунтириб беришди
Узоқ умр кўришнинг энг содда усули чекиш ва ичишдан воз кечишдир. Даниялик олимлар шундай хулосага келдилар. Уларнинг тадқиқотлари натижалари Journal of Epidemiology & Community Health нашрида эълон қилинди.
Тадқиқот жараёнида мутахассислар ёмон одатлар билан кўз ва терининг тез қариши орасида боғлиқлик борлигини аниқладилар, деб хабар беради «Лента.ру». Текширувлар жараёнида улар Copenhagen City Heart Study нинг узоқ муддат давомида олиб борган кузатувлари натижаларидан фойдаландилар. Мазкур кузатувларда 1976–2003 йиллар давомида 20 минг эркак ва аёл турмуш тарзи ўрганиб борилган эди. Олимларнинг аниқлашларича, инсон қанча кўп сигарет чекса ва ичса, қарилик аломатларининг эрта пайдо бўлиш эҳтимоли шунчалик ортади – мугуз парда ёйи, ксантелазма (теридаги ёғ қатлами), қулоқдаги бурмалар ва соч тўкилиши пайдо бўлади.



