Масжидда жисмоний тарбия
Туркиянинг ғарбида жойлашган Кўтаҳия шаҳри университетларидан бирининг жисмоний тарбия факультети талабалари ажойиб ишга қўл уришди, деб хабар бермоқда AkhbarTurkiya.
Гап шундаки, ҳар гал жамоат намози адо этилгач, талабалар масжид аҳли билан биргаликда бир неча дақиқа жисмоний тарбия машқларини ўтказишяпти. Машғулотлар ҳар намоздан кейин бошланади, унда хоҳловчилар қатнашиши мумкин.






