Фаластин президенти Испанияга борди
Маҳмуд Аббос Мадриднинг “фахрий фуқароси” унвонидан воз кечди
Фаластин президенти Маҳмуд Аббос Мадридга расмий ташрифи доирасида қирол Филипе VI ва бош вазир Мариано Рахое билан учрашди, деб хабар беради испания ҳукумати девони.
Музокаралар ёпиқ тарзда бўлиб ўтди. Бошқа масалалар қатори Қоҳирадаги муҳокамалар натижаларига кўра 12 октябрь куни эришилган фаластинликлараро ярашув жараёнига ҳам эътибор қаратилди.
Испания қироли Фаластин етакчиси шарафига тушлик дастурхони ёзди.
Чоршанба 22 ноябргача давом этадиган ташриф давомида Фаластин президенти қатор учрашувлар ўтказишни режалаштиряпти, жумладан, Испания сиёсий партиялари билан ҳам.
Сўнгги марта Аббос Испанияга бундан 5 йил аввал борган эди.
Ташрифда Фаластин президентига мухторият ташқи ишлар вазири Риёд Ал-Маликий ва президент матбуот котиби Нобил Абу Рудайналар ҳамроҳлик қилишмоқда.



