Насронийлар мусулмонларга янги масжид учун пул тўплашга ёрдам берди

Насронийлар мусулмонларга янги масжид учун пул тўплашга ёрдам берди

Питер Блад – квакер, у фақат Исо алайҳиссаломни пайғамбар деб тан олади, аммо у Муҳаммад (с.а.в)ни сўнгги пайғамбар деб тан оладиганлар учун масжид қурилишига ёрдам берди.

Питер ва унинг аёли Энни Паттерсонлар бошқа квакерлар, шунингдек, католиклар, протестантлар, буддистлар ва мусулмонлар билан бирга якшанба куни янги масжид қурилиши учун маблағ йиғиш мақсадида ўтказилган хайрия зиёфатига келдилар.
42 та тижорат ташкилотлари, шунингдек, рассомлар ва нотижорат ташкилотлари ушбу тадбирга ҳомийлик қилишди, деб хабар беради Greenfield Recorder.
Хайрия зиёфати методистларнинг черковида бўлиб ўтди. Меҳмонларга турли шарқона таомлар тортишди, шунингдек, «Исломнинг юзи» номли тақдимот ҳам ўтказишди ва янги масжиднинг дизайнини кўрсатишди.
Тадбирда аукцион бўлиб ўтди, унинг доирасида 19-асрда қўлда ишланган кашмири ваза, шарқона гиламлар, картиналар ва африкача услубдаги канделябрлар сотилди.
«Ҳаммамиз биродармиз, барибир бир қондан, бир ДНКдан тарқалганмиз. Бизни бу ерга йиғиб, орзуларни амалга оирганингиз учун раҳмат. Бизнинг жамиятда мусулмонлар чиройли ибодатхонага муносибдир», – таъкидлади Блад.

back to top