БААда рекорд – аравачада ҳаракатланадиганларнинг энг катта пойгаси
БААда Гиннес рекорди янгиланди. Куни кеча Дубайда аравада ҳаракатланувчи ногирон пойгачиларнинг жаҳондаги энг йирик пойгаси ўтказилди. Гиннес рекордлар китоби вакиллари ушбу улкан ютуқни қайд этиб қўйди.
Маҳаллий ОАВнинг хабарига кўра, пойгада турли жинс ва ёшдаги 289 нафар пойгачи иштирок этди.
Шунингдек, яқинда БААда «фитнес-қаршилик» номли спорт мусобақаси ҳам якунланди. Уни Дубай валиаҳд шаҳзоаси Ҳамдан ибн Муҳаммад ибн Рашид Ал-Мақдум ташкил этди.
«30 дақиқадан 30 кун» номли марафон 20 октябрдан 18 ноябргача Дубайнинг ҳар бир фуқароси ҳар куни ўзига мос жисмоний фаоллик билан машғул бўлишини тақозо этарди.
«Дубай фуқароларни жисмоний фаоллик ва спорт билан шуғулланишга ундаш орқали бутун жаҳондаги шаҳарларга ибрат кўрсатмоқчи», – деди шайх Ҳамдан.
«Биз жисмоний тарбияни оммалаштириш ва уни инсонлар соғлиғини яхшилаш воситаси сифатида кундалик турмушнинг ажралмас бир қисмига айлантиришни жуда истаймиз», – қўшимча қилди у.



