Индонезияда 1000 та эко-масжид қурилади
2020 йилгача Индонезияда 1000 та эко-масжид қурилади. Бу ҳақида мамлакат вице-президенти Юсуф Калла маълум қилди.
Бу масжидлар табиатга зарар етказмай олинган материаллардан қурилади, энергия тежовчи бўлади ва сувни тежайдиган техника билан жиҳозланади.
Вице-президентнинг сўзларига кўра, лойиҳа давлат, исломий ташкилотлар ҳамда хусусий сектор кўмаги билан амалга оширилади.
Индонезия Уламолар кенгашида Атроф-муҳит ва табиий ресурслар департаменти бор, у аҳоли орасида экологик технологияларни жорий этиш ва бу борада одамларнинг дунёқарашини ўзгартириш билан шуғулланади.
Эслатиб ўтамиз, Индонезия аҳоли сони бўйича дунёдаги энг йирик мусулмон давлати ҳисобланади, у ерда 250 миллион одам яшайди.



