Роҳинжа қочқинлари Малайзиядаги аҳволи
Кичкинагина телестудияда журналистлар жамоаси Мянмадаги мусулмон озчилик устидан қирғин ҳақида навбатдаги репортажни тайёрлашмоқда.
Аммо бу одатдаги телеканал эмас – унинг барча хизматчилари Малайзияда яшаётган роҳинжа қичқинларидир, деб хабар беради Al Jazeera.
Янгиликлар дастурини олиб борувчи 23 ёшли роҳинжа журналист Орифа Султона 1994 йил 11 ойлик чақалоқлигида Бирма ҳарбийларидан қочиб оиласи билан Бангладешга келиб қолди.
Бундан уч йил аввал Орифа ноқонуний йўл билан бўлса ҳам, Малайзияга кириб олишга муваффақ бўлди – у 2015 йил Малайзия чегаралари Мянма ва Бангладешдан келаётган роҳинжа қочқинлари учун ёпилишидан аввал мамлакатга киришга улгурди. Энди унинг асосий муаммоси шундаки, қиз ўзини тазйиққа учраган миллий озчилик вакили эканини исботлай олмаяпти.
Ҳужжатлари йўқлиги учун Орифа Малайзияда ўқишга кира олмади, аммо бу Rohingya Vision TV телеканалига волонтёр сифатида ишга жойлашишига тўсқинлик қилмади. Ишхонасида унга хизмат сафарларига боришни таклиф қиладилар, лекин муслима Малайзиядан ташқарига чиқишга қўрқади, чунки уни қайтиб ичкарига киритмасликлари мумкин. Телеканалда унга ўхшаган вазият тутқунларидан ўнлаб топилади.



