Иванка Трамп масжидга боришни орзу қилади
АҚШ президенти Дональд Трампнинг қизи Иванка кейинги ҳафта Ҳиндистонга бизнес-анжуманга боради ва у ердаги масжидлардан бирига кириб ўтиши кутилмоқда.
Бу ҳақида Yenicag.Ru агентлиги IslamNews сайтига таяниб маълум қилди.
Бизнес-леди саммитда аёлларнинг замонавий дунёдаги муваффақиятлари ҳақида ҳикоя қилади. Тадбир Ҳиндистоннинг Хайробод шаҳрида бўлиб ўтади.
Оқ уй вакили президентнинг қизи Ҳиндистонга ташрифи чоғи маҳаллий маданият билан танишади ва диққатга сазовор жойларни бориб кўради, деди.
«Мен бу сафарни жуда кутяпман», – деди матбуот анжумани пайти Иванка журналистларга.
Яҳудийга турмушга чиқиб, яҳудийлик динини қабул қилган Иванка Трамп дунёга машҳур тарихий ва меъморчилик ёдгорлиги – Чорминордаги масжидни бориб кўрмоқчи.
Ривоят қилишларича, Султон Муҳаммад Қулий Қутбшоҳ бу масжидни 1591 йил қурган.



