Туркия полицияси: «Аллоҳга ҳамдлар бўлсин»
Туркия ички ишлар вазирлиги жандарм қўмононлигида таомдан аввал «Тангримизга ҳамд бўлсин» жумласи «Аллоҳимизга ҳамд бўлсин» деб ўзгартирилди.
Илгари қўмондонликда овқатланишдан аввал аскарлар «Тангримизга ҳамд бўлсин» дейишар эди. Энди эса янги чиққан низомга кўра «Аллоҳимизга ҳамд бўлсин» дейдиган бўлишди. Бу жумла хилма-хилликни йўқотиш ва бир хил тарзда амал қилиш учун жорий қилинди.



