Остонада замонавий масжид очилиши кутилмоқда

Остонада замонавий масжид очилиши кутилмоқда

Қозоғистон пойтахтида ўхшаши йўқ бир масжид очилиши кутилмоқда. Символизм ва авангард услубида қурилаётган янги масжид Астана шаҳрининг 20 йиллиги муносабати билан очилади.

Эътиборлиси, ўзининг ғайрианъанавий ташқи кўринишига қарамай масжид Ислом аҳкомлардан биронтасини бузмайди. Бир вақтнинг ўзида масжидда уч минггача одам намоз ўқиши мумкин. Унинг йил охиригача фойдаланишга топширилиши кутилмоқда. Қозоғистонда машҳур архитектор Соғиндиқ Жонбўлотов ушбу ғариоддий бино лойиҳаси муаллифи бўлди. У аввал ҳам бир нечта масжидларга меъморлик қилган. Айнан унинг лойиҳаси асосида Астанада Марказий Осиёдаги энг йирик масжид – «Ҳазрат Султон» қурилган.

back to top