Азҳар дорилфунуни Роҳинжа мусулмонларига хайрия ёрдами жўнатди

Азҳар дорилфунуни Роҳинжа мусулмонларига хайрия ёрдами жўнатди

Азҳар дорилфунуни Роҳинжа мусулмонларига хайрия ёрдами жўнатди

Азҳар дорилфунунининг хайрия ёрдам кенгаши ва мусулмон оқсоқоллар кенгаши Бангладешдаги роҳинжа қочқинлар лагерларига озиқ-овқат ёрдамини жўнатди, деб хабар беради «Азҳар Шариф» портали.

Азҳар шариф ёрдам ҳажмини икки баробар оширишга қарор қилиб, 2000 контейнерда инсонпарварлик ёрдамини юборди.
Азҳари шариф ҳамда Мусулмон оқсоқоллар кенгашининг вакили доктор Аббос Шоман раҳбарлигидаги гуруҳ душанба куни эрталаб роҳинжа мусулмонларининг қароргоҳига бориб, уларнинг ҳолидан хабар олди, яшаш шароити билан танишди. Меҳмонлар роҳинжа мусулмон ёшларининг Аллоҳнинг каломига нақадар иштиёқманд эканига амин бўлишди, биргаликда Қуръони Карим тиловат қилиб, дуолар қилишди.

back to top