Президент Шавкат Мирзиёев: “Кореяда неварам дунёга келган , у корейс тилини жуда яхши билади”
Эътиборингизга Кореада энг кўп ўқилган мақолаларнинг бирини тақдим этамиз.
Президент Шавкат Мирзиёев:
“Кореяда неварам дунёга келган , у корейс тилини жуда яхши билади”
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 22–25 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлди. 23 ноябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Корея Президенти Мун Жэ Ин билан музокаралари бўлиб ўтди ва икки давлат ўртасида яқин алоқаларни йўлга қўйишга келишиб олинди.
Учрашув чоғи Президент Мирзиёев ўзининг набираси Кореяда туғилиб ўсганини таъкидлаб, корейс халқига алоҳида дил изҳорларни билдирди.
Корея Президенти ҳам Ўзбекистонда яшовчи корейс халқи ҳақида сўзлади: “Ўзбекистонга 80 йил муқаддам миллатдошларимиз Узоқ Шарқдан мажбуран кўчириб келтирилган пайтда ўзбек халқи уларни жуда илиқ кутиб олган ва ўз эҳтиромларини кўрсатган, ҳозир ҳам корейс миллатдошларимиз энг кўп яшаб келаётган юрт – бу Ўзбекистондир. Корея халқи Ўзбекистонни биродар юрт сифатида билади ва мен Ўзбекистон ҳақида гапирганда, доим қалбимда миннатдорлик туйғуларини ҳис этаман”, –деди у.
Президент Мирзиёев куёви Кореяда ишлаб юрган пайтлари набираси туғилганлигини айтиб, Кореяга алоҳида муносабатда эканлигини таъкидлади. “Куёвим Кореяда хизмат сафарда юрган вақти қизим ва неварам шу ерда яшашди, улар Корея тарихини корейслардан кўра яхшироқ билишади”, – деди Мирзиёев.
Президент Мирзиёевнинг куёви ўзбек автотранспорт компаниясининг Кореядаг ифилиалида 5 йил давомида ишлаган ва қизи Кореяда туғилган. Мирзиёев набираси бемалол корейс тилида гаплаша олишини айтди.
Музокаралар якунларига кўра, икки давлат ўртасида 8 та ҳужжат имзоланди. Жумладан, Корея Ўзбекистонга 3 йил давомида 500 млн АҚШ доллари миқдорида кредит ажартиши, шунингдек, экспорт-импорт банкининг Ўзбекистондаги ҳамкорлик лойиҳаларига 2 млрд ажиратиши ҳақида келишиб олинди, деб ёзади Кореяданинг Chosun.com портали.
Бахтиёр Муҳаммад таржимаси



