Эл дуосини олаётган Президент

Эл дуосини олаётган Президент

Сарлавҳани ўқиб, сўнг эса берилажак хабар билан танишиб, сиз ҳам фикримизга қўшилсангиз, ажаб эмас.

Янги президентимиз Шавкат Мирзиёев халқ ҳолидан хабар олишни бош режалардан бирига айлантирдилар. У киши вилоятма-вилоят юрар эканлар, аҳоли қандай тирикчилик қилаётгани ва қай шароитда яшаётгани билан астойдил қизиқяптилар. Буни Тошкент вилояти мисолида ҳам кўриш мумкин.

Хабар берилишича, Президент талаби ва назорати остида
муҳтож, кам таъминланган ва ногирон фарзанди бор оилаларга бепул ёрдамлар кўрсатилмоқда. Жумладан, қишки мавсумга етарли миқдорда озиқ-овқат, кўмир ва газ маҳсулотлари топширилмоқда.

Қуйидаги суратлардан бунинг исботини кўриш мумкин.

Эл дуосини олган фарзанд, шунингдек, муҳтожу фақирларни хурсанд қилган инсон, Худо хоҳласа, икки дунё кам бўлмагай. Зеро, дуо олган яшнагай, деган ҳикмат ҳам бежиз эмас.

Куни кеча тармоқларнинг бирида ўқиганим статистик маълумотга кўра, 93 фоиз ўзбекистонликлар ўз президентига юксак ишонч билдирган. Ўзбекистонни янгича даражага қисқа вақт ичида кўтара олган Президентимиз дунё сиёсатчилари томонидан ҳам юқори баҳоланмоқдалар.

Албатта, ҳаққоний фикр билдириш ва хулоса чиқариш ўзингиздан, азиз ўқувчим!

 

Зуҳрахон Ҳамдамова,

журналист

back to top