Марҳабо, Мавлид!

Марҳабо, Мавлид!

Мавлиди шариф Нигерия мусулмонлари тарафидан жуда кенг миқёсда нишонланди.

Одатда мусулмонлар масжидларда белгиланган вақтда тўпланиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларини ўрганишади, у зотга салавоту дурудлар айтишади, Қуръони карим тиловат қилишади. Асосий мавлид байрами эса кўпинча Майдугури шаҳрида Нигерия фатво мажлиси раиси Шайх Шариф Иброҳим Солиҳ Ҳусайний бошчилигада ўтказилади. Асосий мавлид байрамида жуда кўп мусулмонлар қатнашади, уларнинг сони миллиондан ортиб кетади. Бу манзарани кўрган киши ҳайратдан ёқа ушлаши ҳеч гап эмас. Бу манзара ҳақиқатда ҳам жуда гўзал кўриниш ҳосил қилади.
Марҳабо, Мавлид! Сизга Аллоҳнинг саломи бўлсин, ё Расулуллоҳ!

 

back to top