Наманган мактабида араб тили дарслари
Наманган шаҳридаги мактаблардан бирида ўқув дастурига янги фан киритилди.
1 декабрдан бошлаб 3-синф ўқувчиларига араб тилидан сабоқ берила бошланди, деган хабар ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди ва фойдаланувчилар томонида мамнуният билан кутиб олинди. Ҳозирча Islom.uz порталидаги Arabic.uz сайти мудири Анвар Аҳмад қаламига мансуб «HUSNIXAT: ARAB ALIFBOSI» китобидан дарс ўтилмоқда. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари бу каби хайрли ташаббус юртимизнинг бошқа мактабларида ҳам бошланишидан умидвор эканликларини билдиришмоқда.



