Ўзбекистонда диний радио иш бошлайди
Келаси ҳафтанинг чоршанба кунидан бошлаб AzonFM онлайн радиоси тест режимида ўз фаолиятини бошлаши режалаштирилмоқда, дея хабар бермоқда Azon.uz.
Эфир давомида Қуръон тиловати, “Бир оят тафсири”, “Бир ҳадис шарҳи”, “Замонавий фиқҳий масалалар” ва “Умумий фиқҳ” ҳамда ақида, саволларга жавоблар, Ўзбекистон машҳур уламолари билан суҳбатлар, Azon.uzда бериб борилаётган “Рисолатул Қушайрия” асари аудио талқини каби кўплаб эшиттиришларни тинглаш мумкин бўлади.



