У одамларга ёрдам беришини ҳаётий вазифаси деб билган.
Ҳар бир ҳаттоки энг кичкина давлатда ҳам ажойиб ҳеч кимга ўхшамайдиган инсонлар яшайди. Бундай одамлар ўтиб кетган бўлиши мумкин аммо минглаб милионлаб одамлар хотирасида яшайди.
Мен сизларга Қувайтлик бир инсон ҳақида сўзлаб бермоқчиман. Шайх Абдураҳмон Ас-Сумайд қобилятли шифокор эди. У 1948 йилда туғилиб Европа ва Америкада таҳсил олгач ватанига қайтди. Уни тинч, бой яшнаб гуллаётган она-юртида фаровон ҳаёт ва одамларнинг иззат-ҳурмати кутаётган эди. Аммо уни ва аёлининг қалби бошқа нарсани хоҳлаётганди. У ҳаётида кўплаб муваффакиятларга эришган бўлиб, улардан факат биттасигина тилга олинса кифоядир. Бу серқирра шифокор, дин тарғиботчиси бир эмас, ўн эмас, минг эмас балки ўн миллион инсонни исломга киритди. Қимматбаҳо ётоқда ёнбошлаб ётиш ўрнига у 30 йил давомида Африканинг хавфли ҳашаротларга тўла ботқоклиқларини кезиб, оғир хаста одамларни йуқлаб, ҳусумат билан қарши олаётган кабилаларга бориб, ўз ҳаётини ҳар дакикасини хавф хатарга қўйиб меҳнат қилди. Бошқаларга ёрдам бермоқ, маърифат ёймоқ, умид учқунларини чиқармоқни ҳаётининг мазмуни деб билди. У хайрия ишларини афзал кўриб шифокорлик фаолиятини бир четга суриб қўйди. Шунга қарамай шайх доим авлиё эмас оддий одам эканлигини таъкидлаган. Камтар бўлмоқ ва тоза қалбни сақлаб қолмок унча-мунча бадавлат ва машхур инсонлар қўлидан келмайди. Ҳозирда ҳам фаолиятини давом эттираётган Шайхнинг хайрия жамғармаси бутун Қувайт бўйлаб Африка, Сурия, Яман ва бошқа ночор давлат фуқароларига пул, кийим, пойафзал йиғиш билан шуғулланмокда. Шайх орамизда йуқ аммо унинг иши яшамокда.



