24 ёшли Шарифа рохинжа мусулмонларига ёрдам бериш йулини топди

24 ёшли Шарифа рохинжа мусулмонларига ёрдам бериш йулини топди

Қуала-Лумпурдаги савдо марказида дўкон расталари орасида қўлбола ташкил этилган синф  парталарида бир неча аёл ва болалар ўтиришибди.

Улар инглиз тилидаги ибораларни қунт билан талаффуз қилиш билан банд. Ора-чорада  ўқувчилар ўзи билан олиб келган чақалоқларнинг йиғиси эшитилиб турибди. Қочқин рохинжа бўлган 24 ёшли Шарифа Хусайн бу ўқув гуруҳини асосчисидир. У беш ёшлигида отаси Мянмардаги қишлоқдан Малайзияга кочиб келади. Онаси эса уч фарзанди билан уйда қолган. бироқ кишлоққа уйиштирилгач у болалари билан пойтахтга йул олади. Йулда аёлнинг ҳужжатлари бўлмаганлиги боис у қамоққа ташланади. Шунда Шарифа укаси ва синглисига мустакил қарай бошлашга мажбур бўлади. бироз вақт ўтгач Шарифани укаси ва синглисидан айриб хизматкор сифатида Мандалайга юборишади. Унинг бахтига отаси у билан боҳланиб пул эвазига чегарадан ўтказадиган даллоллар кўмагида учовлон фарзандини Қуала- Лумпурга олиб келишга муваффак бўлади. Шарифа улғайгач рохинжа кочокларига билим ва савод муҳимлигини англаб, садака ва эҳсонлар ҳисобидан фаолият юритадиган мактабга асос солди.

back to top