Расулуллоҳ Муҳаммад (с.а.в.) ҳаётлари ҳақида қирғиз тилида янги китоб чиқди

Расулуллоҳ Муҳаммад (с.а.в.) ҳаётлари ҳақида қирғиз тилида янги китоб чиқди

Севимли пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларига бағишланган янги китоб қирғиз тилида нашр этилди.

Китоб усмонли турк тилидан ўгирилган бўлиб, таржима устида малакали таржимонлар 3 йил давомида меҳнат қилдилар.
Таржимонларнинг сўзларига кўра, бу китобнинг манбаси ишончлилик ва мазмунлилик жиҳатдан жаҳонда биринчи ўринда туради, бошқа китобларда учрамайдиган материаллари бор ҳамда Қирғизистон мусулмонлари идорасининг рухсатига эга.
«Биз ушбу ажойиб китобни ўқиб чиқишни тавсия этамиз ва умид қиламизки, мутолаадан сўнг сизда яхши таассуротлар ҳамда севимли пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васалламга боғлиқ ёрқин хотиралар пайдо бўлади», – дейилади китобга бағишлаб ёзилган пресс-релизда.

back to top