82 нигериялик бир тунда Исломни қабул қилди
Нигерия Исломни тарқатиш Академияси (ACADIP) ўтказган икки кунлик тадбир катта муваффақият қозонди: бир кечада 82 нафар насроний Исломни қабул қилди.
«ACADIP томонидан оммавий даъватлар ўтказиб келинаётган 23 йил ичида биз бирон марта шу икки тунда содир бўлганчалик кўп Исломга киришни кўрмаганмиз», – деб ёзишди ташкилотчилар ўз веб-сайтларида.
17-18 ноябрь кунлари очиқ ҳавода ўтказилган икки кунлик маърузалар ноябрь ойида ташкиллаштирилган тадбирларнинг сўнггиси эди. Бу маърузалар давомида Исломни қабул қилганлар сони 124 тага ортди.



